ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўтган тунда Исроил мудофаа кучлари Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берилганини эълон қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” ёзмоқда.
ЦАХАЛнинг аниқлик киритишича, ҳужум қилинган нишонлар орасида “ер-ҳаво” ракета тизимлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари ва ракета ишлаб чиқариш майдонлари бор. Операцияда қирувчи, танкер ва разведка самолётлари иштирок этди.
Бу Исроилнинг Эрон ҳудудида амалга оширган биринчи ҳарбий операцияси бўлиб, расмийлар расмий равишда жавобгарликни ўз зиммасига олди.
ОАВ хабарларига кўра, Исроил ядро ва нефть объектларига ҳужум қилмаган.
Axios нашрининг хабар беришича, Исроил расмийлари ҳужум 1 октябрдаги Эрон зарбасига жавоб эканини таъкидлаган.
1 октябрь куни Эрон тарихда иккинчи марта Исроилга қарши йирик ракета ҳужумини уюштирди ва буни ўзини ҳимоя қилиш ҳаракати деб атади.