Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тузилмасида ўзгаришлар содир бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди. Бу ҳақида 17 октябрда имзоланган 162-сонли президент фармонида айтиб ўтилган.
Шунингдек, фармонга мувофиқ:
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.
Миграция агентлиги ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
2025 йил 1 январдан Миграция Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш рухсат берилади. Текширув натижалари “Xorijda ish” электрон дастурига 5 кун ичида жойлаштирилиши керак.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2003 йилда ташкил қилинган эди, у хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Агентлик, шу қаторда, хорижий давлатларда иш ўринлари излаш, фуқароларга чет тили ва касб ўргатиш билан ҳам шуғулланиб келмоқда.
Давлат мигрантларни қандай қўллаб-қувватлайди?