Мирзиёев бир гуруҳ ИИО ходимларини мукофотлади

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади. Бу бўйича президент фармони қабул қилинди.
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан:
Алматов Закиржон - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси;
"Мардлик" ордени билан:
Мардонкулов Нодиржон Кодиржонович (марҳум) - Фарғона вилояти Данғара тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
"Дўстлик" ордени билан:
Горбацевич Виктория Александровна - Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси;
"Жасорат" медали билан:
Муродов Журабек Мухамадиевич - Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари;
Суяров Шерзод Рахматуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили;
"Содиқ хизматлари учун" медали билан:
Аскаров Уктам Бахромович - Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи;
Қодиров Сайидакбар Махаматсодиқович - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;
Қўшбармоқов Улуғбек Сангирқулович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий тергов ҳибсхонаси ходими;
Мирсадиков Дилмурод Мирхамдамович - Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
Муйдинова Гулнора Тошпулатовна - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими бош эксперти;
Сайидов Нодирбек Баҳодирович - Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи;
Хожиева Мархабо Хикматиллаевна - Навоий вилояти Навоий шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси;
Худаяров Низомжон Ражаббаевич - Хоразм вилояти Хонқа тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
"Соғлом турмуш" медали билан:
Адилова Гулшод Пулатовна - Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тиббиёт бўлими бош шифокори;
"Шуҳрат" медали билан:
Алибоев Маматали Ҳазратқулович - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;
Дустов Зафар Абирович - Жиззах вилояти Арнасой тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари;
Индиаминов Фаррух Нуриддинович - Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 8-ички ишлар бўлими бошлиғи;
Казахбаев Малик Пердебаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати инспектори;
Кучкаров Турғун Рахимбаевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг ўринбосари – ички ишлар органлари фаолиятини услубий таъминлаш маркази бошлиғи;
Қосимов Уткирбек Соибжонович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи;
Ниязов Феруз Жуманазарович - Қашқадарё вилояти Қарши тумани ички ишлар бўлими 1-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи;
Хидиров Юсуфжон Илхомжонович - Наманган вилояти транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи мукофотланди.