Магаданда қалин қор ёғди - видео

Магаданда қалин қор туфайли шаҳарнинг марказий кўчаларида машиналар ҳаракати қийинлашиб қолди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Кутилмаганда ёққан қалин қор туфайли Магадан кўчаларида тирбандлик пайдо бўлди. Россия Фавқулодда вазиятлар автомобиллари ҳайдовчиларга ёрдам бермоқда.
Қор бўрони туфайли мактабларда биринчи синфдан еттинчи синфгача ўқувчилари учун дарслар бекор қилинди.
Шаҳар ташқарисида ҳам ҳаракат қийинлашди, минтақавий магистраль ёпилди.