ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған пайшанба куни Қозонда бўлиб ўтган БРИКС+ йиғилишида сўзлаган нутқида Туркия БРИКСнинг адолатли дунё тартиби ва савдо алоқаларини яратиш мақсадларига ишонишини айтди.
XVI саммит БРИКС. Пленарное заседание XVI саммита БРИКС в формате "аутрич" / "БРИКС плюс"
© РИА Новости / Фотохост-агентство brics-russia2024.ru
/ “Туркия кўп томонлама платформаларда дўстларимиз билан бирлашишга ва муштарак муаммоларга ечим топишга катта аҳамият беради. Биз БРИКС савдо муносабатларининг янада адолатли глобал тизими ғоясига ўзига хос ҳисса қўшишига ишонамиз. Туркия кўплаб минтақавий ташкилотларнинг таъсисчи аъзосидир. У G20 аъзоси. Кўплаб давлатлар билан ҳамкорлигимиз механизмлари кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Биз БРИКС оиласи билан мулоқотимизни яхшилашга қарор қилдик”, — деди Туркия раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Яқин Шарқда қон тўкилиши тўхтатилмагунча, келажакда адолат ва тараққиёт ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Исроилнинг тажовузкор хатти-ҳаракати аллақачон барча чегаралардан ошиб кетган. Фаластин халқи геноцидга дучор қилинмоқда.
“XXI асрда бу фожиага эътибор бермаслик ҳеч кимни жавобгарликдан озод қила олмайди. Фаластинни тан олмаган давлатларни бу йўналишда қадам ташлашга таклиф қиламан. Исроилни қурол билан қўллаб-қувватлашда давом этиш уни янада бепарво қилади. Биз БМТ доирасида Исроилга қурол етказиб беришни тақиқлаш ташаббуси билан чиқдик. Бу масалада сиз, дўстларимизнинг қўллаб-қувватлашига ишонаман”, — деди Туркия раҳбари.
XVI саммит БРИКС. Пленарное заседание XVI саммита БРИКС в формате "аутрич" / "БРИКС плюс"
© Sputnik / Александр Казаков
/ Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашича, БРИКС бу жамоавий Ғарб ҳукмронлиги тарихининг охирини яқинлаштириши мумкин бўлган келажак ҳамжамиятидир.
“БРИКС – келажак ҳамжамияти. У ўз салоҳиятига кўра, халқаро муносабатларнинг цивилизацияли ривожланиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга қодир бўлмаган коллектив Ғарб ҳукмронлиги тарихини якунлаши мумкин”, — деди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, тарихий меъёрларга кўра қисқа вақт ичида бирлашма диққатга сазовор марказга айланди.
“Мана шу билан тобора кўпроқ мамлакатлар адолатли дунё тартиби ҳақидаги ғояларини боғламоқда. Суверен давлатларнинг катталиги, ҳарбий ва иқтисодий қудратидан қатъи назар тенглиги таъминланган, ҳар кимнинг ривожланиш мафкурасини мустақил белгилаш ва мустақил ташқи сиёсат юритиш ҳуқуқи тан олинган шундай дунё тартиби”, — дея таъкидлади Лукашенко.
Беларусь раҳбари БРИКСга аъзо давлатлар ҳақиқий таъсир дастаклари илғор глобал кўпчилик қўлига ўтишини таъминлашга қодирлигига ишонч билдирди.
“Биз БРИКС фалсафасини тўлиқ баҳам кўрамиз, Беларусь сизга универсал муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган аниқ ғоялар ва лойиҳалар билан келмоқда. Биз бирлашманинг фаол иштирокчиси бўлишга тайёрмиз”, — деди Лукашенко.
XVI саммит БРИКС. Пленарное заседание XVI саммита БРИКС в формате "аутрич" / "БРИКС плюс"
© Sputnik / Александр Казаков
/ Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг фикрича, Глобал Жанубнинг юксалиши дунёдаги сезиларли ўзгаришларнинг яққол белгисидир.
“Глобал Жанубнинг жамоавий юксалиши дунёдаги сезиларли ўзгаришларнинг ёрқин белгисидир. Глобал Жануб давлатларининг модернизация сари биргаликда олға силжиши жаҳон тарихидаги муҳим воқеа ва инсоният цивилизацияси ривожидаги мисли кўрилмаган ютуқдир”, — деди Си Цзиньпин.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, "бутун дунёда тинчлик ва тараққиёт ҳали ҳам муҳим муаммоларга дуч келмоқда ва Глобал Жанубни жонлантириш йўли силлиқ бўлмайди".
Хитой БРИКСга аъзо давлатларни диалогни кучайтиришга ва модернизация йўлини танлашда бир-бирини қўллаб-қувватлашга чақиради.
“Биз цивилизациялар ўртасида ўзаро билим олишнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлишимиз, ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни кучайтиришимиз, миллий шароитга мос модернизация йўлини танлашда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак”, — деди Хитой раҳбари.
Шунингдек, у БРИКС давлатлари “тинчликни сақлаш, глобал хавфсизлик бошқарувини кучайтириш ва сабаблар ва аломатларни кўриб чиқиш билан бирга долзарб муаммоларга ечим топиш учун барқарорлаштирувчи куч бўлиши кераклигини” таъкидлади.
XVI саммит БРИКС. Пленарное заседание XVI саммита БРИКС в формате "аутрич" / "БРИКС плюс"
© РИА Новости / Фотохост-агентство brics-russia2024.ru
/ Эрон бу бирлашманинг доимий аъзоси сифатида илк бор БРИКС саммитида иштирок этмоқда. Эрон президенти Масъуд Пезешкиён бу борада Ғарбга қарам бўлмаслик учун БРИКС доирасида илмий-техник ишланмалар ва энг янги технологияларни эркин алмашиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга чақирди.
"Ушбу чекловчи чораларга қарши туриш учун биз бирга бўлишимиз, бир-биримиз билан ҳамкорлик қилишимиз, ишланмалар ва технологияларни бир-биримиз билан бўлишишимиз керак", — деди у Қозондаги БРИКС форумида сўзлаган нутқида.
Пезешкиён янги технологиялар, хусусан, сунъий интеллект яқин келажакда "стратегик аҳамиятга эга" бўлишидан огоҳлантирди, аммо Ғарб давлатлари, унинг сўзларига кўра, уларга кириш учун "кўплаб чекловлар" қўймоқда.
2024 йилда БРИКСга янги аъзоларнинг қўшилиши ва бошқа мамлакатларнинг ушбу бирлашма билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлиги унинг муваффақияти ва таъсири кучайиб бораётганидан далолат беради, деди у.
Эрон президенти БРИКСни санкциялар ва урушлардан холи яхшироқ дунё қуришга чақирди ва мавжуд халқаро институтлар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар оловини ўчиришга қодир эмаслигини айтди.
“Бугунги ўзаро боғланган дунёда туб ўзгаришларни амалга ошириш учун умумий ирода ва ҳаракат зарур, бу эса амалдаги тизимни ислоҳ қилиш, адолат ва барқарорликка асосланган янада мувозанатли тартиб яратишни тақозо этади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, яхшироқ дунё санкциялар, босқинчилик ҳаракатлари, урушлар... ва геноцид излари бўлмаган жой бўларди", — деди Эрон президенти.