Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

“БАРС-Курск” кўнгиллилар отряди жанговар вазифаларни бошлади

“БАРС-Курск” кўнгиллилари Курск вилоятида жанговар топшириқларни бажаришга киришишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. “БАРС-Курск” кўнгиллилар отряди Курск вилоятида жанговар топшириқларни бажаришга киришди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
"Курск вилоятида “БАРС-Курск” отрядининг кўнгиллилари орқа зонадаги полигонларда пухта тайёргарликдан сўнг вазифаларни бажаришга киришдилар", — дейилади хабарда.
Отряднинг вазифаларига ҳаётий таъминот объектлари ва инфратузилмаларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, учувчисиз учиш аппаратларига қарши курашиш, душманнинг қўпорувчилик ва разведка гуруҳларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш, тинч аҳолини эвакуация қилишни таъминлаш, шунингдек, терроризмга қарши операциялар режимини таъминлаш киради.
"БАРС-Курск" — бу Курск вилояти, асосан, Кореневский туманидаги кўнгиллилардан ташкил топган ноёб тузилма. Пухта тайёргарликдан сўнг, отряд бошқа бўлинмалар билан ўзаро алоқада бўлиб, кўчирилган ҳудудларда ва Курск вилоятининг бошқа ҳудудларида хавфсизликни таъминлайди.