"Аутрич"/"БРИКС плюс" форматидаги етакчилар учрашуви — видео

Бугун Қозонда БРИКС саммитининг учинчи куни бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Қозонда "аутрич"/"БРИКС плюс" форматидаги етакчилар учрашуви бўлиб ўтди.
Бугун Қозонда БРИКС саммитининг учинчи куни бошланди.
"Аутрич" / "БРИКС плюс" - бу кенгайтирилган формат бўлиб, у фақат энг яхши ўнталик мамлакатлари билан чекланмайди. Учрашувда 40 тага яқин давлат вакиллари, жумладан, МДҲнинг қатор давлатлари, Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Ўзбекистон етакчиси "БРИКС плюс" форматидаги саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча саммит якунлари бўйича БРИКС давлатлари декларация қабул қилган эди. Ушбу ҳужжат БМТга қўшма баёнот сифатида тақдим этилади. Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, ҳужжат жаҳондаги ишлар ҳолатига умумий баҳоларни ўз ичига олади, Россиянинг БРИКСга раислиги натижаларини умумлаштиради ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун йўналишларни белгилайди.