Ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Алишер Ғаниев ЖЧда олтин медалга эга чиқди

Муросасиз баҳс Ғаниевнинг 8:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Албанияда ўтаётган спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Алишер Ғаниев олтин медални қўлга киритди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қайд этилишича, -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев терма жамоага илк медални (олтин) тақдим этди.
“Юртдошимиз финалда нейтрал мақомдаги спортчи Динислам Бамматовга қарши гиламга чиқди. Муросасиз баҳс полвонимизнинг 8:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Ғаниев терма жамоамизга илк медални тақдим қилди”, — дейилади хабарда.
Афсуски, саралашда имкониятни бой берган Аброр Атабаев (-72 кг) ҳамда Самандар Бобоназаров (-82 кг) медаллар учун курашиш имкониятини бой беришди.