Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Пентагон: Украина ATACMS билан Россия ҲКК базасига зарба бера олмайди

Пентагон раҳбари Украина Россия Ҳарбий-космик кучлари базаларига ATACMS ракеталари билан зарба бера олмаслигини маълум қилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг айтишича, Украина энди Россия Ҳарбий-космик кучлари (ҲКК) базаларига Америка узоқ масофали ракеталар (ATACMS) билан зарба бера олмайди. Бу ҳақда РИА Новости "Fox News" телеканалига таяниб хабар берди.

“Россия ўзининг ҳаво флотини ATACMS ракеталари етиб борадиган доирадан кўчирган”, - деди Остин.

У АҚШ Украинанинг Россияга чуқур зарбалар бериш учун узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги илтимосини қондиришга тайёрми, деган саволга шундай жавоб берди.
Остиннинг сўзларига кўра, Украина узоқ масофага учувчи дронларни ишлаб чиқариши мумкин.
Қайд этилишича, ATACMS ракеталарининг тақчиллиги АҚШ президенти Жо Байден Киевнинг Россия ҳудудига узоқ масофали зарбалар бериш учун рухсатни қайтариб олиш сўровини рад этишининг сабабларидан биридир.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кўпчилик ҳалок бўлди: Украина Қуролли кучлари қандай муаммога дуч келгани айтилди