Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди — у ҳақда нималар маълум?

Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
“Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ, Олимжон Абдуллаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди”, — дейилади хабарда.
Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган.
Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар мамлакатнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).