ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. “Қозон Экспо” кўргазма марказида Россия президенти Владимир Путин раислигида БРИКС саммитининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Саммит тор доирадаги учрашув билан бошланиб, кейин кенгайтирилган таркибда давом этди. Россия раҳбари БРИКСнинг тор йиғилишида глобал муаммолар ва минтақавий можароларни муҳокама қилишни таклиф қилди.
БРИКС саммити 22 октябрь куни бошланди ва унда 36 та давлат ва олти халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.
Саммит тенг ҳуқуқли глобал ривожланиш ва хавфсизлик учун кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш шиори остида ўтказилаётган Россия Федерациясининг бирлашмага раислиги доирасидаги якуний тадбир бўлади.
БРИКС - 2006 йилда Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия томонидан тузилган давлатлараро бирлашма. Унга 2011 йилда Жанубий Африка Республикаси қўшилган. Россия 2024 йил 1 январдан буён ташкилотга раислик қилмоқда. 2024 йил бошида Миср, Эфиопия, Эрон, БАА ва Саудия Арабистони БРИКСга аъзо бўлди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.