Москва компаниялари Ўзбекистон онлайн савдо майдонларида ўз маҳсулотларини жойлаштира бошлади. Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Москва экспорт маркази бош директори ўринбосари Надежда Ларионова маълум қилди.
“Одатда биз ҳар йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган бир ёки иккита кўргазмада иштирок этамиз ва бизнес миссия ташкил қиламиз. <…> Бу йил биз Москва компаниялари маҳсулотларини "Uzum" платформасида жойлаштиришни йўлга қўйдик”, - деди Ларионова.
Унинг сўзларига кўра, бу йил Москвадан ташриф буюрган бизнес-миссия таркибига IT-соҳасининг 20 тага яқин компанияси, болалар товарлари, косметика, озиқ-овқат маҳсулотлари ва банк ускуналари ишлаб чиқарувчилар кирган.
Экспорт маркази кўмагида Москва компаниялари ўзбекистонлик ҳамкорлар билан умумий қиймати 30 миллион рублдан ортиқ 200 тадан ортиқ шартномалар тузган.