Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Жанубий Корея Украинага ҳарбий мутахассисларини юбориши мумкин — ОАВ

Рёнхап: Жанубий Корея Украинага ҳарбий мутахассисларини юбориши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Жанубий Корея Шимолий Корея ҳарбийларини кузатиш учун Украинага мутахассислар гуруҳини юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, улар гўёки Украина можаро зонасига жўнатилган. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбага таяниб "Рёнхап" агентлиги хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операцияга КХДР ҳарбий хизматчиларининг жалб этилишига рухсат берадими, деган саволга, Россия буни ҳеч кимдан сўрамаганини ва бунга "зарурат йўқлигини" айтганди.
Шимолий Кореянинг БМТдаги вакили душанба куни Жанубий Корея ва Украинанинг гўёки Украина можаросида иштирок этиш учун аскар юбораётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб, уларни “асоссиз миш-мишлар” деб атади.
Агентлик манбасига кўра, “Россияни қўллаб-қувватлаш учун юборилган Шимолий Корея махсус кучларининг тактикаси ва жанговар имкониятларини кузатиш учун Украинага ходимлар юборилиши эҳтимоли бор”. Агар гуруҳ жойлаштирилса, “Шимолий Кореянинг жанговар тактикасини таҳлил қила оладиган” ёки қўлга олинган Шимолий Корея фуқароларини сўроқ қилишда иштирок эта оладиган разведка бўлинмалари аъзоларидан иборат бўлиши кутилмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленскийнинг "ғалаба режаси" ёрдам фарёдини эслатади — Россия ТИВ