Россия ОТМ филиалларининг Ўзбекистондаги биринчи универсиадаси бўлиб ўтди

Тошкентда бўлиб ўтган Россия олий ўқув юртлари филиаллари ўртасидаги биринчи Универсиада ғолиблари аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Россия олий ўқув юртлари филиалларининг Ўзбекистондаги биринчи Универсиада ғолиблари аниқланди, дея хабар берди Россотрудничества матбуот хизмати.
Москва энергетика институти (МЭИ)нинг Тошкент шаҳридаги филиалида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси соврини учун Россия олий ўқув юртлари филиаллари ўртасидаги биринчи Универсиада якунланди.
Первая универсиада среди филиалов российских вузов на приз представительства Россотрудничества в Республике Узбекистан
Унда эркаклар баскетболи, эркаклар ва аёллар стол тенниси ва волейбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Демак, Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали баскетбол мусобақасида ғолиб чиққан бўлса, стол тенниси мусобақасида Москва давлат халқаро муносабатлар университетининг (МГИМО) Тошкент филиали ва МЭИнинг Тошкентдаги филиали талабалари етакчи бўлди.
Қизлар ўртасидаги волейбол мусобақасида МЭИнинг Тошкентдаги филиали талабалари ғолиб деб топилди. Ёшлар ўртасида волейбол бўйича ғолиблик И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиалига насиб этди.
Футбол бўйича биринчиликни МЭИнинг Тошкентдаги филиали қўлга киритди.