ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга ташрифи чоғида Украинага 400 миллион долларлик ҳарбий таъминот пакети ажратилишини эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости ОАВга таяниб хабар берди.
“Бугун мен сизнинг кучларингизни қўшимча ўқ-дорилар, зирҳли транспорт воситалари ва танкга қарши қуроллар билан таъминлаш учун 400 миллион долларлик мажбуриятни эълон қилишдан мамнунман”, — деди Остин Владимир Зеленский билан учрашувда.
Унинг сўзларига кўра, Жо Байден бошчилигида Қўшма Штатлар Украинага ёрдамни оширишда давом этмоқда.
Умуман олганда, Пентагон аввалроқ хабар қилганидек, Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси бошланганидан бери АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам сифатида 59 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди.