ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги адабиёт музейида Ўзбек тили куни нишонланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
21 октябрь Ўзбек тили байрами ва Давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинганлигининг 35 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи олдидаги хиёбонда маърифий тадбир ўтказилди.
В музее литературы имени Алишера Навои отметили день узбекского языка. В мероприятии приняла участие учащаяся молодежь
© Sputnik / Авенир Дебердеев
Унда музей жамоаси, талаба ва ўқитувчилар иштирок этишди. Тадбирда табрик, шеър ва қўшиқлар янгради.
Эслатиб ўтамиз, 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги қонунда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган. Бу йил ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги нишонланмоқда.
Аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири маълум қилганидек, республиканинг 30 тадан ортиқ олийгоҳида ўзбек тили ва адабиёти йўналишида кадрлар тайёрланмоқда.