ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украинадаги хорижлик ёлланма аскарларнинг вақтинчалик яшаш жойларига ҳужумни муваффақиятли амалга оширди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
"Тезкор-тактик авиация, учувчисиз учиш аппаратлари, ракета кучлари ва Россия Федерацияси Қуролли Кучлари қўшинлари гуруҳларининг артиллерияси Суми ва Харьков вилоятларидаги хорижий ёлланма аскарларнинг вақтинча жойлаштириш пунктларига, учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш устахоналарига, уларни тайёрлаш ва учириш жойларига зарар етказди”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, 131 та ҳудудда Украина Қуролли кучларининг ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойга зарба берилди. Ўз навбатида, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари АҚШда ишлаб чиқарилган бешта РСЗО HIMARS ракетаси ва 142 та дронни уриб туширди.