Рўёбга чиққан орзулар: ўзбекистонлик кўзи ожиз пианиночи дарсликлар яратмоқда

Севара Мирсидиқова кўзи ожиз мусиқачилар учун мамлакатдаги илк дарсликларни яратган ўзбекистонлик кўзи ожиз пианиночи.
Sputnik
Севара болалигидан пианиночи бўлишни хоҳлаган ва рад жавобларга қарамай, у орзусини амалга оширди. Sputnik Ўзбекистон мухбири лавҳасида Севара ўзининг илҳомлантирувчи ҳикояси билан ўртоқлашди, кўзи ожиз мусиқачилар учун дарслик тушунчаси ҳақида гапирди ва нега ўзига нисбатан ачиниш ҳиссини қабул қилмаслигини тушунтирди.