ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. “Ҳизбуллоҳ” Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг қирғоқ бўйидаги Кесария шаҳридаги қароргоҳи томон дрон учирди. Бу ҳақда унинг идораси хабар берди.
“Дрон бош вазирнинг Кесариядаги қароргоҳи томон учирилди. Бош вазир ва унинг рафиқаси у ерда бўлмаган, ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ”, - дейилади хабарда.
Шанба куни эрталаб Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливандан учта дрон учирилгани ҳақида хабар берган эди. Улардан иккитаси ушланган, яна бири Кесария ҳудудидаги бинога бориб урилган.
Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги зиддиятнинг кескинлашиши
Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги можаро 2023 йил октябрь ойида Ливан ҳаракати ҲАМАСни қўллаб-қувватлаш учун яҳудий давлатини ўққа тута бошлаганида кескинлашди. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларининг ўн минглаб аҳолиси эвакуация қилинди.
23 сентябрдан бери ЦАХАЛ “Ҳизбуллоҳ” нишонларини оммавий бомбардимон қилмоқда, бунда ҳаракат етакчилари, жумладан, бош котиб Ҳасан Насрулло ва унинг эҳтимолий ворислари ўлдирилди. 1 октябрь куни Исроил армияси қуруқликдаги операцияни бошлади.