Бугун Самарқанд шаҳри куни - фотожамланма

18 октябрь куни Самарқанд шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини байрамона безакларда кутиб олди. Йўллар ва кўчалар байроқлар билан безатилди.
Sputnik
1 / 13

Шаҳардаги тантанали тадбирлар Амир Темур ҳайкалини зиёрат қилишдан бошланди, чунки Соҳибқирон шарофати билан Самарқанд жаҳон миқёсида шуҳрат қозонди ва унинг унутилмас кунини олди.

1996 йил 18 октябрда Самарқанд шаҳри Амир Темур ордени билан тақдирланди ва ушбу кун шаҳар куни деб эълон қилинди.

2 / 13

Анъанага кўра, “Шаҳар куни”да вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва жамоатчилик вакиллари Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйди.

3 / 13

Сўнгра Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи ва шу номдаги кўчада халқ сайиллари бўлиб ўтди.

4 / 13

Спорт мактаблари ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишларини намойиш этишди.

5 / 13

Спорт мактаблари ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишларини намойиш этишди.

6 / 13

Педагогика институти жамоаси ёғоч ўймакорлиги намуналарини намойиш этишди.

7 / 13

Шаҳарнинг марказий кўчалари шарлар ва ленталар билан байрамона безатилган.

8 / 13

Самарқанд давлат тиббиёт университети вакиллари ўз кўргазмасида турли ёшдаги аёллар ва қизларни импровизация қилинган саҳнада жамлаб, давомийлик кўрсатди.

9 / 13

Вилоят Рус маданият маркази томонидан шаҳарликларни халқ таомлари билан сийлашди, русча анъана ва урф-одатлар билан таништирди.

10 / 13

Турли ташкилот вакиллари ноодатий кўргазмалар ва саҳна кўринишлари билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини ҳайратда қолдиришга ҳаракат қилишди.

11 / 13

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети талабалари ҳам ажойиб чиқиш қилиб, улар ўткинчиларни қизиқарли мусобақа – арқон тортишга тортди.

12 / 13

Хорижий фуқаролар ҳам байрамни қизиқиш билан кузатиб, мобил телефонларига суратга олишди.

13 / 13

Шаҳар аҳолиси ҳам байрамдан завқ олиб, ўзларини суратга олишди.