Матбуот маркази

Анонс: глобал геосиёсий ўзгаришлар шароитида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги кўриб чиқилади

Эртага Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Эртага, 18 октябрь куни, соат 17:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Катта Евроосиё: Россия ва Ўзбекистон янги геосиёсат шароитида” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Иштирокчилар: Россия халқлар дўстлиги университети Стратегик тадқиқотлар ва прогнозлар институти директори Дмитрий Егорченков, Россия Фанлар академияси Ижтимоий фанлар илмий ахборот институтининг Яқин ва постсовет Шарқи бўлими бошлиғи Владимир Аватков.
Кўриб чиқиладиган масалалар:
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик қайси соҳаларда энг муваффақиятли ривожланмоқда?
Глобал геосиёсий ўзгаришлар Россиянинг Марказий Осиёдаги сиёсатига қандай таъсир қилади?
Россиянинг минтақадаги сиёсатини ривожлантиришнинг асосий сценарийлари қандай?
Россия ЕОИИ, КХШТ ва МДҲ интеграция лойиҳаларида қандай рол ўйнайди?
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.