Матбуот маркази

Анонс: Россия ва Ўзбекистон ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик

Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида икки давлат мутахассислари стандартлаштириш ва метрология соҳасидаги янги қўшма қадамлар ҳақида сўз юритишади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 11.00 да Россия ва Ўзбекистон ўртасида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш ва метрология соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Иштирокчилар:
Россия Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология федерал агентлиги (Росстандарт) раҳбари Антон Шалаев;
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров.
Икки мамлакат экспертлари Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стандартлаштириш ва метрология соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритишади.