TOШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичида учинчи ғалабасини қўлга киритди. БАА билан баҳс олиб борган йигитлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Пенальтидан урилган голга Отабек Шукуров (76 дақиқа) муаллифлик қилди.
Мазкур муваффақиятдан кейин очколар сони 10 тага етди.
Навбатдаги ўйинлар ноябрь ойида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши ўтказилади.