АЭС қурилиши мумкин бўлган 14 та майдон баҳоланди — Ўзатом

"Ўзатом" директори: Баҳолаш АЭС учун жой танлаш бўйича маҳаллий ва халқаро меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. “Ўзатом” атом электр станцияси (АЭС) қурилиши мумкин бўлган 14 та майдонни баҳолади. Бу ҳақда "Ўзатом" атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Агентлик директори Азим Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, уларни батафсил ўрганиш республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун мўлжалланган.

“Ўзатом" АЭС қурилиши мумкин бўлган 14 та майдонни баҳолади. Баҳолаш атом электр станциялари учун жой танлаш бўйича маҳаллий ва халқаро меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади”, — деди Ахмедхаджаев.

Агентлик директори кичик модулли реактор (SMR) қандай қийинчиликларга дош бера олиши ҳақида ҳам гапирганди. Кичик атом электр станциясидан келажакда электр энергияси ишлаб чиқаришдан ташқари бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Москва ва Тошкент кичик АЭС қуришнинг дастлабки босқичида — Росатом