Тошкент вилоятида 3,4 миллиард долларга тенг лойиҳалар амалга оширилади

Янгийўл туманида Тошкент вилоятидаги муҳим лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи давомида умумий қиймати 3,4 миллиард доллар бўлган 11 лойиҳа тақдимот қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, лойиҳаларга Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Саудия Арабистони, Россия, Озарбайжон каби мамлакатлар компаниялари ва маҳаллий тадбиркорлар инвестиция киритмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с развитием Ташкентской области, жизнью населения и новыми проектами региона.
Тўқимачилик, озиқ-овқат, тиббиёт, электротехника, энергетика, қурилиш материаллари, геология, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқлардаги бу лойиҳаларда 23 мингта иш ўрни яратилади.

“Хитой инвесторлари билан ҳамкорликда Олмалиқ шаҳрида “Буюк ипак йўли” индустриал технопарки ташкил этилади. У ерда электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика каби йўналишларда 100 тага яқин корхона жойлаштирилади. 3 мингта янги иш ўрни яратилиб, йилига 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади”, — дейилади хабарда.

Зангиота туманида эса Жанубий Корея инвесторлари билан биргаликда жигар, бўғим, кўз ва мия фаолиятини даволашда қўлланиладиган дори воситалари ишлаб чиқариш ташкил этилади. У ерда 200 кишининг бандлиги таъминланади.
Айтилишича, кейинги етти йилда ҳудудда қарийб 9,4 миллиард долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 143 мингдан ортиқ иш ўрни ва 5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилган.
Бу суръатни давом эттириб, 2024-2026 йиллар учун жами 26 миллиард долларлик 125 та лойиҳа режалаштирилган. Уларнинг 21 таси стратегик, 52 таси тармоқ, 52 таси ҳудуд лойиҳаларидир. Бу ташаббуслар натижасида 42 мингта иш ўрни яратилиши мўлжалланган.
Янгийўл туманида Тошкент вилоятидаги муҳим лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с развитием Ташкентской области, жизнью населения и новыми проектами региона.
Шунингдек, 2028 йилгача вилоятда умумий қуввати қарийб 2 минг 400 мегаватт бўлган, 4 миллиард 800 миллион долларлик 23 та лойиҳа амалга оширилади.
“Маросимда шундан иккитаси – Оҳангарон туманида барпо этилган 2,5 мегаваттли кичик ГЭС ҳамда Бўстонлиқ туманида қурилган 1,5 мегаваттли Угам кичик ГЭСи ишга туширилмоқда. Мазкур қувватлар йилига 18 миллион 400 минг киловатт соат “яшил” энергия ишлаб чиқаради ва 7 минг 600 та хонадонни электр энергияси билан таъминлайди”, — дея қайд этилган хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев знакомится с развитием Ташкентской области, жизнью населения и новыми проектами региона.
Рамзий тугма босилиб, мазкур 9 та лойиҳанинг қурилиши ва фаолиятига старт берилди. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллардир.
Хизмат кўрсатиш, экспорт ва янги иш ўринлари: Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига борди