Нетаньяху АҚШга Эрон ҳарбий объектларига зарба беришга тайёрлигини маълум қилди — ОАВ

Нетаньяху нефт объектлари ўрнига Эроннинг ҳарбий нишонларини уришга тайёр.
Sputnik
TOШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятига Эроннинг нефт ёки ядровий объектларига эмас, балки ҳарбий объектларига зарба беришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости "Washington Post" газетасига таяниб хабар берди.

“Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Байден маъмуриятига нефть ёки ядровий эмас, балки Эроннинг ҳарбий объектларига зарба беришга тайёрлигини айтди”, — деб ёзади нашр ўз номини ошкор этмаган расмийларга таяниб.

Аввалроқ бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия МАГАТЭ баҳоларига асосланиб, Эрон ўзининг тинч ядровий ривожланиш дастурини ҳарбий каналга ўтказишга уринаётгани ҳақида ҳеч қандай аломат кўрмаслиги, бироқ Эрон ядровий иншоотларига ҳужум жиддий провокация бўлишини маълум қилган эди.
Ғарб Россия ва Эронни яқинлаштириш йўлини топди