НАТО Шимолий Европада ядровий машғулотлар бошлади

НАТО Шимолий Европада “Steadfast Noon” кенг кўламли ядровий машғулотларини бошлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Шимолий Европада душанба куни НАТОнинг 13 та иттифоқ давлатидан икки минг аскар ва 60 тагача ҳарбий самолётни ўз ичига олган “Steadfast Noon” кенг кўламли ядровий машғулотлари бошланади, деб ёзмоқда РИА Новости.
Алянс бош котиби Марк Рютте аввалроқ тушунтирганидек, машғулотлар асосан Буюк Британияда, Шимолий денгизда ҳамда Белгия ва Нидерландияда бўлиб ўтади. Унинг сўзларига кўра, манёврлар “ҳар қандай душманга” НАТО ҳар қандай таҳдидга жавоб беришга тайёрлигини кўрсатиши керак.
Алянс баёнотига кўра, машғулотлар режалаштирилган, улар бир йилдан кўпроқ вақт давомида тайёрланган ва уларда ҳарбий қуроллардан фойдаланишни режалаштирмаган.
Машқлар икки ҳафта давом этади. Саккизта ҳаво базаси иштирок этади. Жумладан, ядро қуролини ташишга қодир турли самолётлар, бомбардимончи самолётлар, қирувчи ва ёнилғи қуйиш самолётлари, разведка ва электрон уруш самолётлари машғулотларда иштирок этади.
НАТО матбуот хизмати алянс доимий равишда “ядровий тўхтатувчи кучларининг ишончлилиги ва самарадорлигини таъминлаш учун” чоралар кўраётганини эслатди.
Хусусан, 2024 йилда Нидерландиянинг янги F35A қирувчи самолётлари ядровий тўхтатиб туриш миссияларида фойдаланишга яроқли деб топилди. НАТО ўз машқларини режалаштирилган деб атаганига қарамай, урушга қарши ташкилотлар уларнинг халқаро кескинлик шароитида ўтказилишини танқид қилади.
НАТО Россия билан уруш томон кетмоқда — ОАВ