МДҲ давлатлари бирга бўлганда, улар бир неча баробар кучлироқдир — Матвиенко

Матвиенко МДҲда дўстона маконни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко собиқ СССР ҳудудида дўстона маконни сақлаш муҳимлигини, акс ҳолда бўлинмас хавфсизликдан манфаатдор бўлмаган учинчи давлатларнинг таъсири пайдо бўлишини маълум қилди.

“Агар собиқ Иттифоқ ҳудудида дўстона макон бўлмаса, унда дўстона бўлмаган таъсир пайдо бўлади, ягона бўлинмас хавфсизлик, бошқа давлатларнинг гуллаб-яшнашидан манфаатдор бўлмаган бошқа давлатлар пайдо бўлади. Биз уларнинг ўзини қандай тутишини кўриб турибмиз: адолатсиз рақобат, чекловлар, санкциялар”, — деди Матвиенко "Беларусь 1" телеканалига.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ давлатлари бирга бўлганда улар бир неча баробар кучлироқ бўлади.

“Бу ерда ҳеч қандай “катта оға” йўқ, бу ерда барча давлатлар тенг, ҳеч қандай буйруқ йўқ – биз буни кўпчилик халқаро ташкилотларда кўрмоқдамиз. У ердаги ҳуқуқлар – АҚШ, коллектив Ғарб ва НАТО шахсидаги кучли гегемоннинг ҳуқуқларидир. У ерда бошқа фикрлар бўлиши мумкин эмас ", — деди Матвиенко.

Хавфсизлик, терроризм, ёшлар ва спорт: МДҲ давлатларининг "янги режалари" маълум бўлди