Ўзбекистон Венгрия билан цирк санъати соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

Авазхон Таджиханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши муносабати билан Венгрияда бўлиб турибди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон Венгрия билан цирк санъати соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов Венгрия Миллий цирк санъати маркази ва пойтахт цирки раҳбари Петер Фекете билан учрашди.
Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов Венгрия Миллий цирк санъати маркази ва пойтахт цирки раҳбари Петер Фекете билан учрашди.
Учрашувда Ўзбек давлат цирки давлат муассасаси ҳамда Венгрия Миллий цирк санъати маркази ва пойтахт цирки ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.
Шунингдек, икки давлат цирклари ўртасида малака ошириш курсларини ташкил этиш, маркетинг йўналишларида Венгрия тажрибасини ўрганиш каби масалалар ҳақида ҳам сўз борди.
Маълумот учун, Авазхон Таджиханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Алишер Навоий ҳайкалининг очилиши муносабати билан Венгрияда бўлиб турибди.