Триатлон бўйича Осиё чемпионатида Диана Бектемирова кумуш медалга эга чиқди

Гонконгда триатлон бўйича U15 ва У17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Гонконгда бўлиб ўтган триатлон бўйича Осиё чемпионатида Диана Бектемирова кумуш медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Бугун Гонконгда триатлон бўйича U15 ва У17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
“U17 йўналишидаги беллашувларда ҳамюртимиз Диана Бектемирова кумуш медални қўлга киритди”, — дейилади хабарда.
Мазкур дастурда спортчилар 375 метрга сузиш, 9 км велопойга ва 2,5 кмга югуриш бўйича куч синашишди.
Беллашувда Япония вакиласига олтин медаль насиб этган бўлса, мезбон атлет кучли учликни якунлаб берди.