"Уч-тўрт ой": Трамп Учинчи жаҳон уруши ҳақида баёнот берди

Трамп жаҳон уруши 3-4 ой ичида бошланиши мумкинлигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Амалдаги АҚШ ҳукумати бир неча ой ичида учинчи жаҳон урушини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ижтимоий тармоқда эфирга узатилган Калифорниядаги сайловолди ташвиқоти митингида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Мен асосан кейинги уч ойдан хавотирдаман. Уч ярим-тўрт ой ичида бизда бор одамлар (АҚШнинг ҳозирги ҳукумати) туфайли жаҳон уруши ҳолатига тушиб қоламиз”, — дея огоҳлантирди сиёсатчи.
Шунингдек, у ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинадаги можарони ҳал қилишга, шунингдек, “Яқин Шарқдаги тартибсизликни тўхтатишга” ваъда берди.
Зеленскийнинг режаси "жаҳон уруши" режасидир — Бундестаг депутати
Трамп аввалроқ унинг рақиби Камала Харрис учинчи жаҳон урушининг олдини олишга қодир эмаслигини айтган эди. Республикачига кўра, агар у ғалаба қозонса, Вашингтон Россия билан ҳарбий можарога дуч келади.
АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрькуни бўлиб ўтади. Демократик партиядан вице-президент Харрис, Республикачилар партиясидан эса собиқ президент Трамп иштирок этади.
Учинчи жаҳон уруши хавфи қандай — эксперт жавоби