Трамп америкаликларни ўлдирган муҳожирларни қатл қилишга чақирди

Бундан ташқари, собиқ президент сайловларда ғалаба қозонса, 1798 йилда қабул қилинган хорижий душманлар тўғрисидаги қонунни кучга киритишга ваъда берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти, Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод Дональд Трамп агар муҳожирлар Америка фуқаролари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ўлдирса, уларни қатл қилишга чақирди.
“Мен Америка фуқароси ёки ҳуқуқ-тартибот ходимини ўлдирган ҳар қандай муҳожирни ўлим жазосига чақираман”, - деди у Колорадо штатида тарафдорлари олдида қилган чиқишида.
Бундан ташқари, собиқ президент 5 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, 1798 йилда қабул қилинган, аммо Иккинчи жаҳон урушидан бери амалда бўлмаган хорижий душманлар тўғрисидаги қонунни кучга киритишга ваъда берди. Ушбу қонунга кўра, Трамп хорижий гуруҳларнинг барча аъзоларини ҳеч қандай суд жараёнисиз мамлакатдан депорт қилиб юборишга ваъда берди.
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ