Мирзиёев Эрон президенти билан ҳамкорликни янада ривожлантиришни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Масъуд Пезешкиён учрашуви Ашхободда бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ашхобод шаҳридаги халқаро форум доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан учрашув ўтказди, деб хабар берди Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев провел встречу с президентом Ирана Масудом Пезешкианом.
Президентлар икки давлат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Турли даражалардаги фаол алоқалар ва самарали алмашинувлар давом этаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда.
Давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезкор амалга ошириш, Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон ва Эрон етакчилари халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.