ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистоннинг мамлакатдаги дипломатик ваколатхонаси янги раҳбари Абдул Ғаффор Теравийни қабул қилди, дейилади ТИВ хабарида.
“Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Афғонистон алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш, ишлатилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш, икки мамлакат халқлари манфаатларига хизмат қиладиган янги лойиҳалар ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади”, — дея қайд этилган хабарда.
Теравий Ўзбекистон томонига доимий равишда кўрсатилаётган кўмак учун Афғонистон номидан миннатдорлик билдирди.