ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан 12 913 та электромобиль импорт қилган, дея хабар берди Статистика агентлиги.
"Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-август ойларида хориждан қиймати 166,8 млн долларга 12 913 та электромобил импорт қилган", — дейилади хабарда
Ўзбекистон энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар:
Хитой – 12 840 та
Қозоғистон – 22 та
Гонконг – 15 та
Германия – 12 та
БАА – 10 та
АҚШ – 9 та