ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ўзбекистонда меҳмондўстлик соҳасидаги инновацион трендлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманга Россия рестораторлар ва меҳмонхоначилар федерацияси президенти Игорь Бухаров ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси Маркетинг тадқиқотлари, миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш бошқармаси бошлиғи Азиз Миржалилов таклиф этилган.
Экспертлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида ресторан ва сайёҳлик бизнесидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда тажриба алмашиш режалари ҳақида маълумот беришди.
Эслатиб ўтамиз, 8–10 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонида Ўзбекистондаги меҳмондўстлик соҳасидаги энг йирик “HoReCa Expo Uzbekistan 2024” кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмага Марказий Осиё, Европа ва Осиёдан 50 нафардан ортиқ иштирокчилар ташриф буюриши кутилмоқда. Улар меҳмонхона, ресторан ва тегишли соҳалардаги сўнгги ишланмалар ва ютуқларни тақдим этишади.