Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина мавзуси БМТда аста-секин сўниб бормоқда — Россия ТИВ

Россия ТИВ БМТда Украина мавзуси аста-секин сўнаётганини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Украинадаги можаро масаласи БМТда аста-секин “сўнмоқда”, Россия делегацияси БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталигида бу мавзуда янги ҳеч нарса эшитмади. Бу ҳақда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина сўниб бораётган мавзу. Биз Украина мавзуси ҳақида ҳеч қандай янгилик эшитмадик. Владимир Зеленский у ерда эди. Учрашувлар ва форумларда уни тарғиб қилишга уринишлар бўлди, лекин биз муаммони ҳал қилиш истагини эшитмаганимиздек, ҳеч қандай янги фикр ҳам эшитмадик”, – деди Вершинин “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб вакилларидан фақат Россияга йўлланган “ультиматум талаблари”ни эшитиш мумкин, аммо “ҳақиқий ҳеч нарса бўлмаган”.
Украина Россияни айблаш учун кимёвий қурол билан провокация тайёрламоқда
“Ғарб давлатлари томонидан вақти-вақти билан ўзларининг ғаразли русофоб мақсадлари йўлида кўтарилаётган бу муаммога қизиқиш сўнмоқда”, — дея хулоса қилди Вершинин.
Курск вилоятида асир олинган Украина разведкачилари алмашинувдан бош тортди
Ғарб корпорациялари Украинадаги ерларни ўғирламоқда — собиқ депутат