Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украиналик инструктор ҳарбийлар орасида мотивация йўқлигидан шикоят қилди

Украина ҳарбий инструкторининг айтишича, фронтдаги аскарлар чарчаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Украиналик ҳарбий инструкторнинг Эстония ОАВга берган маълумотига кўра, фронтдаги аскарлар чарчаган ва уларнинг мотивацияси “сўна бошлаган”, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Фронтда зудлик билан дам олишга муҳтож бўлган жуда кўп аскарлар бор. Агар узоқ вақт жанг қилинса, мотивация сўна бошлайди", – дея хабар берди нашр "Либер" чақирув белгили инструктор сўзларидан иқтибос келтириб.
Бундан ташқари, у Украина Қуролли кучлари аскарларини тайёрлаш учун вақт етарли эмаслигидан шикоят қилди. Унинг сўзларига кўра, янги украиналик ҳарбийлар бир ой ичида бошланғич тайёргарликдан ўтади ва бу вақт ичида улар фақат минимал даражани ўзлаштира олади.
"Пиёда аскарни тўлиқ тайёрлаш учун камида олти ой керак бўлади. Лекин бизда бундай вақт йўқ. Ҳақиқат шундаки, бизда аскарларни тайёрлаш учун вақт етарли эмас", – маълум қилди у.
Аввалроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украинада сафарбар қилинганлар учун бошланғич тайёргарлик муддатини оширишни режалаштираётгани, қўшимча равишда инструкторлар мактаби пайдо бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Украинада сафарбарликни кучайтириш ҳақидаги қонун 18 майдан кучга кирди. Ҳужжат ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган барча шахсларни кучга кирган кундан бошлаб 60 кун ичида ҳарбий хизматга чақириш бўлимида ўз маълумотларини янгилаш мажбуриятини юклайди. Буни амалга ошириш учун ҳарбий комиссариятга шахсан келиши ёки “ҳарбий чақирилувчининг электрон кабинетда” рўйхатдан ўтиши керак. Чақирув варақаси, ҳатто чақирилувчи уни шахсан кўрмаган бўлса ҳам, топширилган ҳисобланади: чақирув қоғози "топшириш" санаси ҳужжатга шахсан топширишнинг мумкин эмаслиги тўғрисидаги муҳр босилган сана ҳисобланади.
Қонун лойиҳасида ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлганлар ўзлари билан ҳар доим ҳарбий гувоҳномани олиб юришлари ва уни ҳарбий хизматга чақириш бўлими ходимлари ва полицининг биринчи талабига кўра кўрсатишлари шартлиги белгилаб қўйилган. Рад этувчилар автомобиль ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳужжатда демобилизация муддатлари кўрсатилмаган. Бир қатор депутатларнинг норозилигига сабаб бўлган мазкур банд ҳужжатдан олиб ташланган.
Курск вилоятида асир олинган Украина разведкачилари алмашинувдан бош тортди