Бундан ташқари, тадбир давомида иштирокчилар республикада меҳмонхона ва ресторан бизнесини ривожлантириш, шунингдек, экотуризм ва "яшил" технологияларга ўтиш каби долзарб масалаларни муҳокама қилишади.
Кўргазмада Россия ишлаб чиқарувчилари ҳам иштирок этмоқда.
“Биз Ўзбекистондаги меҳмонхоналарга матрас етказиб берамиз, энг ёрқин лойиҳалардан бири бу “Silk Road” мажмуасидир. Мажмуа ҳудудида жойлашган барча меҳмонхоналарда бизнинг матрасларимиз бор. Биз кўргазмага Ўзбекистон ҳамда Осиё минтақасидаги бошқа меҳмонхоначилар билан учрашиш учун келдик. Ўзбекистон бозори жуда жозибали. Сўнгги таҳлилий маълумотларга кўра, у фаол ривожланмоқда: кўп нарсалар қурилмоқда ва кўп меҳмонхона брендлари бу бозорга кирмоқда. Биз ушбу тармоқларда аккредитациядан ўтганмиз. Ва уларнинг стандартларига мувофиқ, маҳсулотларни етказиб берамиз, шу боис бу ердаги барча лойиҳаларда ишлаш қизиқ”, — деди “Аскона” HoReCa йўналиши бошлиғи Артём Коробков.
Тадбир 10 октябрга қадар давом этади.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.