Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК: МДҲ билан ҳамкорлик халқаро кун тартибининг устувор йўналиши ҳисобланади

ЕИК раиси бир кун аввал Москвада МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. МДҲ билан ўзаро ҳамкорлик Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) халқаро кун тартибининг анъанавий устувор йўналиши ҳисобланади, деб хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
Комиссия раиси бир кун аввал Москвада МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.
“МДҲ билан ўзаро ҳамкорлик Евроосиё иқтисодий комиссияси халқаро кун тартибининг анъанавий устувор йўналиши ҳисобланади. Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда иккита қўшма тадбирлар режаси амалга оширилди, учинчи қўшма режа ҳозирда амалга оширилмоқда”, — дейилади хабарда.
2021 йилдан бошлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш нуқтаи назаридан ЕОИИ қонунлари ва Ҳамдўстлик меъёрий-ҳуқуқий базасини интеграциялаш бўйича доимий ишлар олиб борилмоқда.
МДҲ тузилмалари билан соҳавий мулоқот монополияга қарши сиёсат, стандартлаштириш ва ўлчовлар бир хиллигини таъминлаш, электроэнергетика, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, статистика каби соҳаларда изчил ривожланмоқда.

“Евроjсиё маконида ўзига хос савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика афзалликлари мавжуд. ЕОИИ ва МДҲ иштирокчиларининг салоҳиятини боғлаш ушбу ҳамкорлик самарасини сезиларли даражада ошириши мумкин”, — дейилади хабарда.

Маълумот учун, ЕИК ва МДҲ Ижроия қўмитаси ўртасидаги мулоқот 2012 йилда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланиши билан бошланган. 2018 йилнинг ноябрь ойида томонлар ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича vеморандум имзолаган эди.