Харрис АҚШнинг “асосий душмани” қайси давлат эканлигини маълум қилди

Харрис Эронни дунёдаги барча давлатлар орасида АҚШнинг асосий душмани деб атади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. АҚШ вице-президенти ва давлат раҳбари лавозимига номзод Камала Харриснинг айтишича, Эрон барча давлатлар орасида АҚШнинг асосий душмани ҳисобланади, деб ёзмоқда РИА Новости.
У ОАВга берган интерьюсида АҚШнинг қайси рақиби унинг нуқтаи назаридан асосийси эканлиги ҳақида гапириб, "Мен бу аниқ Эрон деб ҳисоблайман", деб айтди.
Харриснинг таъкидлашича, агар у 5 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олиш унинг асосий устуворлиги бўлади.
Эрон АҚШ ва Исроилни ҲАМАС етакчиси ўлими учун ўч олиш муқаррарлиги ҳақида огоҳлантирилди