ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. 9 октябрь куни соат 17:00 да Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида “Ўзбекистонда меҳмондўстлик соҳасидаги инновацион трендлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Матбуот анжуманига Россия рестораторлар ва меҳмонхоначилар федерацияси президенти Игорь Бухаров ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси Маркетинг тадқиқотлари, миллий туризм маҳсулотларини тарғиб қилиш бошқармаси бошлиғи Азиз Миржалилов таклиф этилган.
Экспертлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида ресторан ва сайёҳлик бизнесидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда тажриба алмашиш режалари ҳақида маълумот беришади.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади. Рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва Телеграм манзили: +998971907178, @alisherakimbaev.