Тошкентда меҳмондўстлик соҳасидаги энг йирик кўргазма иш бошлади

“Ўзэкспомарказ” павильонида 8–10 октябрь кунлари “HoReCa Expo Uzbekistan 2024” кўргазмаси бўлиб ўтади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Бугун Тошкентда меҳмондўстлик соҳасидаги энг йирик “HoReCa Expo Uzbekistan 2024” кўргазмаси ўз ишини бошлайди, дея хабар берди Экология вазирлиги.
Қайд этилишича, 8–10 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” павильонида Ўзбекистондаги меҳмондўстлик соҳасидаги энг йирик “HoReCa Expo Uzbekistan 2024” кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тадбир турли сессиялар, B2B ва G2B учрашувлари, янги маҳсулот ва хизматлар тақдимотларини ўз ичига олади.

“Кўргазма тажриба алмашиш, фойдали ҳамкорлик шартномаларини тузиш, замонавий тенденциялар ва бизнесни ривожлантиришни муҳокама қилиш учун ноёб платформадир. Кўргазмага Марказий Осиё, Европа ва Осиёдан 50 нафардан ортиқ иштирокчилар ташриф буюриши кутилмоқда. Улар меҳмонхона, ресторан ва тегишли соҳалардаги сўнгги ишланмалар ва ютуқларни тақдим этадилар”, — дейилади хабарда

Кўргазма доирасида “Яшил технологиялар ва инвестициялар” ва “Рақамли меҳмондўстликнинг келажаги” мавзуларида конференция бўлиб ўтади. Унда яшил технологиялар ва рақамли меҳмондўстликнинг долзарб мавзулари ва тенденциялари муҳокама қилинади.
Кўргазма дастурига кўра, конференция сессияларида Россия рестораторлар ва меҳмонхоначилар федерацияси президенти Игорь Бухаров ва федерациянинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси директори Любовь Маркова ҳам чиқиш қилади.
Ўзбекистонда “Тошкент – ​​нон шаҳри” фестивали бўлиб ўтди – фото