Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Яқин Шарқдаги кескинлашув Ғарб учун Украинадаги вазиятни мураккаблаштиради — Вучич

Сербия президентининг фикрича, Дональд Трамп АҚШда бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонса, Украина можароси барҳам топади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Яқин Шарқдаги можаронинг кучайиши Ғарб учун Украинадаги вазиятни мураккаблаштиради. Бу ҳақда Сербия президенти Александр Вучич "Pink" телеканалида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Агар Яқин Шарқдаги можаро тез орада тўхтамаса, Украинадаги вазият Ғарб учун тобора қийинлашиб боради”, — деди у.
Вучич агар Дональд Трамп АҚШда бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозонса, Украина можароси барҳам топишига ишонишини қўшимча қилди.
Октябрь ойи бошида Олий Рада депутати Владимир Арев Яқин Шарқдаги вазиятнинг ёмонлашишини Украина учун муаммо деб атади. Унинг фикрича, бу воқеалар Киев ҳамкорларининг асосий эътиборини ва уларнинг ёрдамини жалб қилади. Сентябрь ойида Вучич ОАВга берган интервьюсида россиялик қўшинлар жанг майдонида ташаббусга эга экани ва Ғарб учун Киевни молиялаштириш тобора қийинлашиб бораётганини айтди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Угледарни тарк этган Украина офицери мағлубият сабабини айтиб берди