Шавкат Мирзиёев Москва боради

Ўзбекистон етакчиси МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, давлат раҳбари МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 8 октябрь куни Москвада бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишади ва 2025 йилда Ҳамдўстликка раислик қилиш тўғрисида қарор қабул қилишади.
Давлат раҳбарлари Ҳамдўстликнинг яқин уч йилга маданий пойтахтлари деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорларни имзолашади, ҳуқуқий соҳада, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади. Йиғилишда МДҲ давлат раҳбарларининг қатор баёнотлари ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.