ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон етакчиси МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 8 октябрь куни Москвада бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари МДҲ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишади ва 2025 йилда Ҳамдўстликка раислик қилиш тўғрисида қарор қабул қилишади.
Давлат раҳбарлари Ҳамдўстликнинг яқин уч йилга маданий пойтахтлари деб эълон қилиш тўғрисидаги қарорларни имзолашади, ҳуқуқий соҳада, шунингдек, хавфсизлик соҳасида ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади. Йиғилишда МДҲ давлат раҳбарларининг қатор баёнотлари ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.