Москвада МДҲ ТИВ кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда — видео

Вазирлар халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ва МДҲ форматидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Вазирлар халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ва МДҲ форматидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашишди. Кенг таркибда Ташқи ишлар вазирлари кенгаши аъзолари МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баёнотини муҳокама қилиш ва қабул қилиш ниятида.
Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари, шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган кўп даражали Ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувлар режаси бўйича қарорлар, Халқаро ёшлар ҳамкорлиги стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси, Ашхобод шаҳрини Ҳамдўстликнинг янги спорт имкониятлари шаҳри деб эълон қилишга бағишланган 2024-2025 йилларга мўлжалланган тадбирлар режасини қабул қилишди.
Бундан ташқари, йиғилишда тўртта янги таянч ташкилот – тарғибот, оммавий ахборот воситалари ва кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантириш йўналишларида ташкил этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.