Гоар Барсегяннинг сўзларига кўра, томонлар қуйидаги йўналишларда фаол ҳамкорликни йўлга қўймоқда: автомобиль саноати, илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш учун ўзбек бизнесини Евроосиё технологик платформаларига жалб қилиш, енгил саноат соҳасида тажриба алмашиш.
“Биз доимо ўзбекистонлик ҳамкорларимиздан интеграция кун тартибининг барча йўналишлари бўйича қизиқарли ташаббусларни қабул қиламиз. Евроосиё комиссияси Иттифоққа аъзо давлатлар билан биргаликда Ўзбекистон билан фаол ишламоқда”, — деди Барсегян.
Шунингдек, у Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини муваффақиятли амалга ошираётганини таъкидлади.
“Ўзбекистон ЕОИИнинг муҳим савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича Иттифоқ экспорти бўйича учинчи ўринни эгаллаши бежиз эмас”, — дея тушунтирди ЕИК вакили.