Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинага НАТОга аъзо бўлиш учун “аниқ қадамлар” таклиф қилиниши мумкин — ОАВ

Келаси ҳафта Киев режими раҳбари Жо Байденга "ғалаба режаси"ни тақдим этиш учун яна бир имкониятга эга бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Рамштейндаги алоқа гуруҳи йиғилишида Украинага Шимолий Атлантика алянсига аъзо бўлиш учун “аниқ қадамлар” таклиф қилиниши мумкин, дея хабар берди РИА Новости АҚШ ОАВларига таяниб.
“Дипломатнинг сўзларига кўра, НАТО давлатлари Украинага бўлажак алянсга аъзо бўлиш учун янада аниқроқ қадамлар қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда – гарчи Киев сўраган шошилинч чоралар, эҳтимол, ҳали узоқдир”, — дейилади мақолада.
Нашрнинг эслатишича, Зеленский ўзининг “ғалаба режаси”ни бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин тақдим этган, бироқ ўшандан бери Киев ўзи кутган муносабатни олмади.
Маълумотларга кўра, келаси ҳафта Киев режими раҳбари Германиядаги Рамштейн базасида Америка президенти Жо Байденга "ғалаба режаси"ни тақдим этиш учун яна бир имкониятга эга бўлади.