Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича референдум бўлиб ўтган деб тан олинди

Қозоғистон МСК мамлакатда атом электр станцияларини қуриш бўйича референдумни бўлиб ўтган деб тан олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Қозоғистон аҳолисининг ярмидан кўпи мамлакатда атом электр станциясини (АЭС) қуриш бўйича референдумда овоз берди. Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Сабила Мустафина маълум қилди.
Голосование на общенациональном референдуме по строительству АЭС в Казахстане.

"Жами бўлиб 14:00 да бутун мамлакат бўйлаб 6 миллион 339 минг 425 фуқаро сайлов бюллетенларини олди, бу овоз бериш рўйхатига киритилганларнинг 51,77 фоизини ташкил этади", — деди Сабила Мустафина.

Шундай қилиб, референдум бўлиб ўтган деб тан олинди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Остонада аҳолининг 45 фоиздан ортиғи, Олмаотада — 16 фоиздан кўпроғи, Чимкентда — 64 фоиздан ортиғи овоз берган.
Маълумот учун, бугун республикада Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.